Украина Миллий полицияси бугундан кучайтирилган иш режимига ўтди. Бу ҳақда бошқарма сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
Манбага кўра, 14-19 февраль кунлари Миллий полиция кўчаларда хавфсизлик ва тартибни таъминловчи патруллар сонини оширади, шунингдек, мамлакатдаги вазиятни кузатиш учун қўшимча марказларни жойлаштиради. Бундан ташқари, полиция муҳим инфратузилма объектларини, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ҳокимият органларининг биноларини ҳимоя қилади.
Полиция махсус режимнинг жорий этилиши ваҳима учун сабаб эмас, балки хавфсизлик чораси эканлигини таъкидлади.