Украина навбатдаги музокаралар ҳақида ҳали аниқ келишувлар йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Москва Ватикан ҳудудида учрашув ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришмаган.
Шунингдек, Песков томонлар ҳарбий асирларни “1000 га 1000” форматида тезкор тарзда алмашишга қизиқиш билдираётгани ва бунинг учун тегишли муҳокамалар давом этаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Тhe Wall Street Journal нашри Ғарб давлатлари ҳукуматларидаги манбаларига таяниб, Украина ва Россия расмийлари ўртасидаги навбатдаги учрашув Ватикан ҳудудида июн ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар берган эди.