Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина НАТОдан ёрдам сўради

A A A
Украина НАТОдан ёрдам сўради

Украина фавқулодда вазиятлар юзага келганда НАТОдан халқаро ёрдам сўради, деб ёзади «ТАСС» ташкилот матбуот хизматига таяниб.

НАТО маълумотларига кўра, Евро-Атлантика фалокатларга жавоб беришни мувофиқлаштириш маркази (EADRCC) 15 февраль куни Украина томонидан халқаро ёрдам сўровини қабул қилган.

EADRCC НАТОнинг Евро-Атлантика минтақасида фуқаролик фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг асосий механизми ҳисобланади. Марказ табиий ва техноген фалокатлар юз берган тақдирда НАТО иттифоқчиларининг ёрдам сўровлари ва таклифларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради.

НАТО, шунингдек, Украина юздан ортиқ йўлтанламас автомобиллар, миналардан тозалаш ускуналари ва радиокимёвий разведка борасида ёрдам сўрагани ҳақида хабар берди.

Бир неча кун олдин Украина президенти Владимир Зеленский Америка етакчиси Жо Байдендан Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни сўраган эди.

Киритилди: 00:57 16.02.2022. Ўқилди: 4266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар