Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина Киевни куч билан қайтариб ололмайди. Европа ноҳақ — Figaro

A A A
Украина Киевни куч билан қайтариб ололмайди. Европа ноҳақ — Figaro

Франциянинг Figaro газетаси шарҳловчиси Рено Жирар Киевни Қримни куч билан қайтаришга чақирган Европа давлатлари ноҳақ бўлиб чиққанини айтди, деб ёзади “РИA Новости”.

Унинг сўзларига кўра, ярим орол аҳолиси ўзларини рус деб ҳис қиладилар ва "ўзларини ҳимоя қиладилар", шунинг учун Қримга қилинган ҳужум муваффақиятсизликка маҳкум, чунки бу барча Россия фуқароларининг қаршилигига сабаб бўлади.

Июнь бошида Украина президентининг Қримдаги доимий вакили Тамила Ташева Киевнинг Қримни 24 февралдан кейин қайтариш бўйича ёндашувлари ўзгаргани ва энди улар бунга ҳарбий йўл билан эришмоқчи эканини айтганди. Унинг таъкидлашича, агар яриморол устидан назорат қайтарилса, Киев 2014 йил мартидан кейин Қримга кўчиб келган россияликларни чиқариб юборишни режалаштирмоқда.

Кейинчалик, август ойида Украина президенти Владимир Зеленский Қримни “қандай йўл билан бўлса ҳам” қайтариш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, у “Қримни ишғолдан чиқариш бўйича маслаҳат кенгаши” ташкил этилишини эълон қилди.

Киритилди: 10:35 12.10.2022. Ўқилди: 6753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда