Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина ҳарбий разведкаси Москва яқинидаги аэропортда Россиянинг Ка-32 ҳарбий вертолётини йўқ қилганини даъво қилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси Москва яқинидаги аэропортда Россиянинг Ка-32 ҳарбий вертолётини йўқ қилганини даъво қилмоқда

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) махсус операция натижасида Москва Остафево халқаро аэродромида жойлашган Россиянинг Ка-32 кўп мақсадли вертолёти ёқиб юборилганини маълум қилди. Хусусан, бу ҳақда Украина мудофаа вазирлигидаги манба LIGA.net Украина нашрига хабар берди. «2024 йил 26 апрелга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлигининг Москвадаги Остафево аэродромида душманнинг кўп мақсадли Ка-32 вертолёти йўқ қилинди», — дейилади Бош разведка бошқармаси хабарида. Нашр суҳбатдошига кўра, бу вертолёт Россия армиясини ҳаводан қўллаб-қувватлаш, юк ташиш ва эвакуация операцияларида фойдаланилган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу баёнотга изоҳ бермади. Ҳозирча бу маълумотни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Остафево халқаро бизнес аэропорти Подолск шимолидаги Янги Москвада жойлашган. У маҳаллий бизнес рейсларига хизмат қилади ва «Газпром Авиа» компаниясининг асосий базаси ҳисобланади, дейилади аэропорт сайтида. Шу билан бирга, Киев Остафево аэродромини Россия Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Газпром Авиа компанияси бошқараётганини таъкидлади.

Ка-32 (НАТО кодификациясига кўра: Helix-C) - совет ва рус ўрта коакциял транспорт вертолёти бўлиб, иккита турбовалли двигатель ва қўзғалмас қўниш мосламасига эга.

Киритилди: 19:08 26.04.2024. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!