Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина ҳарбий раҳбариятининг барча режалари ошкор бўлди

A A A
Украина ҳарбий раҳбариятининг барча режалари ошкор бўлди

Украина ҳарбий қўмондонлигининг “мутлақо барча” режалари фош қилинди ва “тегишли жой”га етказилди. Бу ҳақда РИА Новостига Украинадан Донецк халқ республига кўчиб ўтган “Жокер” тахаллусли украиналик хакер маълум қилди.

“Мутлақо ҳаммаси. Украина қўмондонлигининг ўз аскарлари ва РФ ҳарбийлари ҳақидаги барча маълумотлари. Юклаб олинган кўплаб маълумотлар аллақачон тегишли жойга берилди, мен фақат оз қисмини кўрсатдим”, - деган хакер.

“Жокер” Американинг Украина қўшинларини бошқариш учун мўлжалланган DELTA қўмондонлик дастурини бузишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда у аввалроқ Telegram-каналида ёзган эди. DELTA’га украин қўшинлари ва душман қўшинлари тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан жиҳозларнинг координаталари ва ходимлар сони ҳам киритилади. Разведка маълумотлари келганида маълумотлар мунтазам равишда янгиланади.

Киритилди: 08:14 02.11.2022. Ўқилди: 7317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар