Руминия мудофаа вазири Анхел Тилвар Руминия ҳудудида Россиянинг учувчисиз самолёти қолдиқлари топилганини тасдиқлади. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
Қайд этилишича, UAV парчалари Украина билан чегарага яқин жойлашган Плауру шаҳри яқинидаги Тулча округида топилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрга ўтар кечаси "Шаҳед" Измаил портига ҳужум қилган эди. Кейинроқ Украина ташқи ишлар вазирлиги дронлардан бирининг қисмлари Руминия томонига тушиб, портлаганини маълум қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенко Дунай дарёси яқинидаги портлаш сурати билан бўлишди.
Аввалроқ Руминия Мудофаа вазирлиги ўз ҳудудига Россия учувчисиз учоқларининг қулагани ҳақидаги маълумотни рад этган эди.