Украинага қўшимча қурол ва гуманитар ёрдам керак. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди. Дипломатнинг ЕХҲТ Доимий кенгашига тегишли мурожаати Твиттерда эълон қилинди.
“Биз (Россияга қарши) кўпроқ санкциялар қўйишимиз керак, ҳарбий кучларимизни кучайтириш учун кўпроқ қурол-яроғга муҳтожмиз ва ҳозир Россия агрессиясидан жабр кўраётганлар учун кўпроқ инсонпарварлик ёрдамига муҳтожмиз”, деди Украина ташқи ишлар вазири.
Бунгача Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилганди. Унинг қайд этишича, бунга Луганск ва Донецк халқ республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатлари сабаб бўлган.