Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг норасмий учрашувига таклиф этилган Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Вазирнинг айтишича, Украинага ваъда қилинган қуролларнинг кечикиши муносабати билан ҳар доим тушунтиришлар берилади: «Бу масала бўйича ҳар доим тушунтириш бор - кечикиш борасида. Бироқ, муаммо шундаки, бу кечикишлар эвазига биз ҳалокат ва йўқотишларга дучор бўламиз. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳамкорларимга мурожаат қилмоқчиман ва ҳамкасбларим мени тушунишади деган умиддаман. Мен бир ой олдин Украинага Патриот тизимларини етказиб беришга ваъда берган мамлакатларга мурожаат қиламан. Бизни ушбу тизимлар билан таъминланг, бу қуроллар омборда ва тайёр. Бу жараёнда етишмаётган нарса якуний мақсаддир. Ушбу кечикишнинг сабаблари нима бўлишидан қатъи назар, уларни этказиб бериш вақти келди. Куз яқинлашганда, биз душанба куни Россиянинг кенг кўламли ҳаво ҳужумларини кўрдик ва Россия қандай давом этишини тушунамиз. Мен яна бир бор бу мамлакатларни ваъдаларини бажаришга чақираман ва сўрайман».