Украина “ҳар жиҳатдан” ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга тайёр эмас. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радиоси эфирида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Музокараларни бошлаш мумкин эмас, бу Венгриянинг аниқ позицияси”, – деди Орбан.
Унинг қўшимча қилишича, “Мако Қуддусдан узоқ бўлгани каби Украина Европа Иттифоқига аъзоликдан ҳам шунчалик узоқда”.
Бу венгер мақолида Муқаддас заминга йўл олган салибчининг бир куни кемада уйғониб, ўзини Қуддусда деб ўйлагани, аслида эса унинг кемаси ҳали ҳам ҳозирги Хорватия қирғоқларида бўлганлиги ҳақидаги афсонага ишора қилади.