Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Лана Зеркалнинг айтишича, Украинанинг музокаралардаги қизил чизиқлари - "бу армия, тил, эътиқод" бўлиб, ҳудудлар эмас.
"Менимча, ҳудудлар бизнинг қизил чизиқларимиз эмас. Аслида, улар биз учун давлатчиликни сақлаб қолиш тушунчасида мавжуд, деб ўйлайман. Агар бизга рус черкови ва рус тилини мажбурлаб сингдиришса, давлатчиликни сақлаб қолиш мумкин бўлмайди. Шунингдек, биз армиямизни ҳам сақлаб қолишимиз зарур," - дея таъкидлади у.