Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) вакили Флоренс Бауэр Женевада бўлиб ўтган брифингда Украинадаги демографик вазият бўйича хавотирли маълумотларни тақдим этди.
Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери мамлакатда туғилиш даражаси ҳар бир аёлга битта болага тушди, бу Eвропада энг паст ва дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.
БМТ маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Украина аҳолиси тахминан 10 миллион кишига камайди, уларнинг 8 миллиони 2022 йилдан кейин содир бўлган. Ҳозирда мамлакат ташқарисида 6,7 миллион қочқин бор.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси камида 11 973 тинч аҳолининг ўлимини қайд этди.
«Бу Украинанинг қайта тикланиши ва келажагини қуриш учун жуда муҳим бўлган инсон капиталининг катта йўқотилишини англатади», деди Бауэр.
Демографик инқирозни ҳал қилиш учун Украина ҳукумати УНФПА кўмагида миллий стратегияни ишлаб чиқди.