Украина бўйича тинчлик келишуви иккита битимдан иборат бўлади — Украина ТИВ раҳбари.
Андрей Сибиганинг сўзларига кўра, Украина АҚШ билан 20 банддан иборат тинчлик келишувини имзолайди, бундан ташқари, Вашингтон Москва билан алоҳида битимни имзолайди. Сибиганинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжатларда Европа Иттифоқининг имзоси бўлмайди.
"Ҳозирда айнан шундай схема муҳокама қилинмоқда, бироқ музокаралар ҳали давом этмоқда", — дея қўшимча қилди Украина ташқи ишлар вазири.