Британия яқинда эълон қилинган ҳарбий ёрдам тўплами доирасида Украинага юқори аниқликда бошқариладиган “Paveway-IV” бомбасини беради, деб ёзди “Business Insider” нашри Британия мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб.
Аввалроқ Бош вазир Риши Сунак Польшага ташрифи чоғида Киевга қўшимча 500 миллион фунт стерлинг қийматдаги ҳарбий ёрдам берилиши, жумладан узоқ масофага учувчи “Storm Shadow” қанотли ракетаси юборилишини маълум қилганди.