Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина АҚШдан Киевга F-18 қирувчи самолётлари, Аpache ва Blackhawk вертолётлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни етказиб беришни сўради

A A A
Украина АҚШдан Киевга F-18 қирувчи самолётлари, Аpache ва Blackhawk вертолётлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни етказиб беришни сўради

Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари АҚШдан Киевга F-18 қирувчи самолётлари, Аpache ва Blackhawk вертолётлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни етказиб беришни сўради, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги ҳужжатларга таяниб.

Рўйхатда Украинада мавжуд бўлган қуроллар, жумладан Аbrams танклари, 155 мм ўлчамли артиллерия снарядлари, F-16 қирувчи самолётлари, шунингдек, илгари сўралган узоқ масофали АTACMS ракеталари ҳам бор.

Бундан ташқари, Украина сўровига General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз самолётлар, жумладан МQ-9B Sky Guardian дронлари, шунингдек, Locheed компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Теrminal High Altitude Area Defense (ТHAAD) ҳаво мудофаа тизимлари киритилган.

Киритилди: 15:45 07.12.2023. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!