Чўнтаккесарлар Украинадаги AҚШ элчихонаси ходими Ейрин Захерни талон-тарож қилдилар. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб "Украина.ру" хабар бермоқда.
Ҳодиса 26 июнь куни тушдан кейин Киев ресторанларидан бирида содир бўлган. Элчихона ходимининг сўзларига кўра, унинг сумкасидан пул бўлган ҳамён, шунингдек қиймати 65 минг рубл бўлган смартфон ўғирланган. Бундан ташқари, жиноятчилар ҳайдовчилик гувоҳномасини ва дипломатик гувоҳномасини ўғирлашди.
Aйни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўғриларни қидирмоқдалар.