Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина адлия вазири лавозимидан озод этилди

Украина адлия вазири лавозимидан озод этилди

Бугун эрталаб Украина ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда адлия вазири Герман Галущенкони лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бош вазир Юлия Свириденко маълум қилишича, адлия вазирининг Европа интеграцияси бўйича ўринбосари Людмила Сугак вақтинча вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Галущенко ҳам қарорга муносабат билдириб, лавозимга ёпишиб олмаслигини ва қонун доирасида ўзини ҳимоя қилишини айтди.

Аввалроқ, Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси “Энергоатом” компаниясида йирик коррупция схемаси фош этилганини маълум қилган эди. Терговга кўра, ишда ўша пайтда энергетика вазири бўлган Галущенко ҳам тилга олинган.

Галущенко 2021 йил апрель ойида энергетика вазири лавозимига тайинланган, 2025 йил июль ойидан эса адлия вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 13:32 12.11.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!