Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина 55 минг кишини бедарак йўқолган деб эълон қилди

Украина 55 минг кишини бедарак йўқолган деб эълон қилди



Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Леонид Тимченконинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлар туфайли бедарак йўқолган украиналиклар рўйхатида ҳозирда 55 минг киши бор, уларнинг аксарияти ҳарбийлардир.

Тимченконинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич «жуда динамик». Баъзи ҳолларда бедарак йўқолганлар аслида асирликда бўлган ёки жанг пайтида вафот этгани маълум бўлади.

Украинада 2023 йил май ойида бедарак йўқолган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар киритила бошланган ягона реестр ишга туширилди. Ўшанда мамлакат Ички ишлар вазирлиги 23 минг киши бедарак йўқолганини маълум қилган. 2024 йил июль ойида вазирлик маълумотларни янгилаб, реестрга 42 минг украиналик киритилгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 13:51 28.09.2024. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!