Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украина 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Ғарбдан қарийб 90 млрд доллар олди

Украина 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Ғарбдан қарийб 90 млрд доллар олди

Украинанинг иттифоқчилари ва халқаро молия институтлари Киевга 2022 йил февраль ойидан буён буджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида деярли 90 миллиард доллар ажратди, дея хабар беради Украина молия вазирлиги.

«Ўша даврда (2022 йил февралидан) ташқи молиялаштириш 89,6 миллиард долларни ташкил этади. 2024 йилда давлат буджетига 16 миллиард доллар халқаро ёрдам кўрсатилди», — дейилади вазирлик сайтида.

Украина кетма-кет иккинчи йил рекорд даражадаги камомад билан буджет лойиҳасини ишлаб чиқмоқда ва бу камомаднинг катта қисмини Ғарб ҳамкорлари ёрдамида қоплашни кутмоқда. Бу йил 43,9 млрд долларни ташкил этади.

Киритилди: 17:10 25.07.2024. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!