Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски Конор Макгрегорни ушбу вазн тоифасининг энг яхши жангчиси унвонидан маҳрум қилмоқчи.
«Бундай жангни ким ҳам хоҳламайди? Макгрегорга қарши жангни қабул қилмаслик аҳмоқликдир. Унинг номи ярим енгил вазн тоифаси рейтинглари ва барча даврларнинг энг яхшилари рўйхатида абадий қолади. Мен учун бу шунчаки пулни деб курашишдан муҳимроқ.
Бироқ унинг ушбу вазн тоифасида энг яхшиси эмаслигини исботлаш учун, ҳатто енгил вазнга кўтарилишга ҳам рози бўлардим. Ҳозирча ҳеч ким «жангчилар ороли»даги беллашувни тасдиқламади. Дэйна Уайт ва UFC’дан бошқа ҳеч ким нима бўлаётганини билмайди», — дейди Волкановски.
Маълумот учун, 31 ёшли австралиялик спортчининг ҳисобида 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор. Макрегор эса 26 та жанг ўтказиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозонган. У 2015 йилнинг 12 декабрида Жозе Алдони мағлуб этган ҳолда ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган. Конор шунингдек, енгил вазн тоифаси собиқ чемпиони ҳисобланади.