Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

UEFA Жанни Инфантино ташкилотда ишлаган вақтда унинг маъшуқаси ўқиши учун катта миқдорда пул тўлаган — The Telegraph

UEFA Жанни Инфантино ташкилотда ишлаган вақтда унинг маъшуқаси ўқиши учун катта миқдорда пул тўлаган — The Telegraph


Нашр маълумотларига кўра, FIFA'нинг амалдаги президенти Жанни Инфантинонинг маъшуқаси экани тахмин қилинаётган аёл, у UEFA бош котиби лавозимида ишлаган пайтда, ушбу ташкилотдан йирик миқдордаги маблағни ажратган. Қайд этилишича, тўловлар ишдан бўшаш нафақаси сифатида расмийлаштирилган. Газета аёлнинг исмини ошкор қилмаган.

"Аёл Инфантинонинг қўл остидаги ходими бўлган. Уларнинг муносабатлари даврида Инфантино аёлни мансаб пиллапояларидан кўтариб келган ва маошини қарийб учдан бир қисмга оширган. Бошқа нарсалар қатори, Инфантино UEFA томонидан қизнинг бизнес-мактабдаги қиймати тахминан 52 минг евро бўлган ўқиш пули тўлаб берилишига эришган. Қиз ишдан бўшаганида эса, Инфантино ўз алоқаларидан фойдаланиб, уни шу соҳадаги яхши лавозимга жойлаштирган", дейилади мақолада.

UEFA ишдан бўшаш нафақаси ҳам, ўқиш учун тўлов ҳам ажратилганини тасдиқлади. Шунингдек, ташкилот расмийлари аёл ва Инфантино ўртасидаги яқин муносабатлар ҳақидаги миш-мишлардан хабардор эканликларини қўшимча қилишди.

FIFA'ни амалдаги президентининг ўзи бу айбловларни рад этмоқда. Инфантинонинг вакили The Telegraph'га берган интервюсида бундай хабарлар туҳмат эканлигини ва Инфантинонинг хатти-ҳаракати устидан бирорта ҳам шикоят тушмаганини айтди.

Жанни Инфантино 2000 — 2016 йилларда UEFA'да турли лавозимларда ишлаган. Шундан сўнг, у FIFA'га раҳбар этиб сайланган.

Киритилди: 21:55 09.08.2026. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!