Буюк Британияда 64 ёшли руминиялик Титус Жалия кетчуп ёрдамида кекса ёшдаги кишиларнинг пулларини ўғрилади.
Metro UK нашри хабар беришича, май ва июнь ойларида “уддабурон” жиноятчи ноанъанавий усулда 8 та ўғирлик содир этишга улгурди.
Ушбу киши кекса ёшдаги кишиларни банк олди кутиб туради. Улар ортидан бориб, уларга яширинча кетчуп сепади ва ваҳима билан уларга қон кетаётганини айтади.
Пенсионерлар ҳайрон бўлиб, нима бўлганини тушунгунча, Жалия улар ёнидаги пулларини ўғрилайди.
Жиноятчи киши ашёвий далил билан қўлга олинди.
Суд унга 2,5 йил қамоқ жазосини берди. Жалия Руминияга экстрадиция қилинишига тайёргарлик кўрмоқда. У ерда жазони ўтайди.