Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Учтепада озиқ-овқат дўкони ёнди

A A A
Учтепада озиқ-овқат дўкони ёнди

Бугун, 13 июль куни Учтепа туманида озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматига таяниб, "qalampir.uz" хабар берди.

Ёнғин соат 4:34 да Учтепа тумани, Чилонзор 6-даҳа, Лутфий кўчаси 6-уйда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари дўконида ёнғин чиққан. Дўконнинг 40 кв м майдони ёнган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:45 да қуршаб олиниб, соат 04:47 да бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда кеча Сергели ва Миробод туманидаги қурилиш майдонларида иккита йирик ёнғин юз берганди. Уларнинг бирида автокран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Киритилди: 10:13 13.07.2019. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар