Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Уч ойлик чақалоқ дунё рекордини янгилади

A A A
Уч ойлик чақалоқ дунё рекордини янгилади

Она бу мўъжизавий ҳодисани дўстларга айтиб берганида, улар бунга ишонишмаган, уни ақлдан озган дея таъкидлашган. Аммо бунинг тўқима эмаслигини исботлаш учун унда далил бўлмаган, дея хабар берди “zelv.ru”.

Ньюкасллик 29 ёшли Сара Маршаллнинг ғаройиб ўғли Томми-Франк дунёга келди. Чақалоқ уч ойлик бўлишига қарамай, ўзига хос қобилиятга эга. Гап шундаки, болакай туғилганидан кейин тўққиз ҳафта ўтиб гапиришни бошлаган яна оддий сўзларни эмас, бутун бошли жумлаларни гапирган.

"Боламнинг биринчи айтган гапи “Мен сени яхши кўраман”, деган сўзлари бўлди. Дастлаб ақлдан озиб қолдим, шекилли, деб ўйладим, лекин унинг сўзларини кейин яна эшитдим. Танишларимга айтган гапларимни исботлаб бериш учун ўша ҳолатни видеога ҳам олдим", дейди Сара.

Сара ўғлини олдинда порлоқ келажак кутаётганлигини таъкидлади.

 

Киритилди: 13:55 26.07.2018. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар