Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан гуруҳдан чиқди

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан гуруҳдан чиқди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Алишер Одилов дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир гол Русланбек Жиянов номига қайд этилди.

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони бўлади. Мазкур ўйин 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:38 23.04.2024. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!