Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Twitter асосчиси Жек Дорси ноутбукдан фойдаланмас экан

A A A
Twitter асосчиси Жек Дорси ноутбукдан фойдаланмас экан

Twitter асосчиси ва раҳбари Жек Дорси Австралияда журналистлар олдида қилган чиқишида ноутбукдан фойдаланмаслигини, чунки унда шунчаки ноутбук йўқлигини маълум қилган. Дорси барча ишини телефонда— аниқроғи овозли матнларни ёзиш функциясидан фойдаланишини айтган. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар берди.

Тадбиркор компьютерлар ва телефонлар одамнинг барча вақтини еб қўяди, деб ҳисоблайди. Бу юз бермаслиги учун Дорси бир нечта одатни ўзлаштирган: у эрталаб ишга чиқмагунича, телефонини текширмайди. Ишлаши керак бўлганда эса барча хабарларни ўчириб қўяди.

Дорсининг чалғимаслик учун яна бир усули — йиғилишлар вақтида гаджетларни четга суриб қўйиш. Унинг фикрича, агар йиғилишлар вақтида компьютер ва телефонлар ёқилган бўлса, мажлис бекорга ўтиб кетади, ҳамма чалғийди.

Киритилди: 02:49 27.05.2018. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда