Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Твер вилоятида тинч аҳолини қисман эвакуация қилиш эълон қилинди

Твер вилоятида тинч аҳолини қисман эвакуация қилиш эълон қилинди

Россия Федерациясининг Твер вилоятида тинч аҳолини қисман эвакуация қилиш эълон қилинди.

Россия Федерациясининг Твер вилоятининг Торопец шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учувчисиз учиш аппаратлари (ПУА) ҳужумини қайтариш ва юзага келган ёнғинни маҳаллийлаштириш ишлари олиб борилаётган ҳудудлардан тинч аҳолининг қисман эвакуация қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Телеграм-каналида ёзди.

Расмийларга кўра, Твер вилояти губернатори Игор Руденя аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай қарорга келган.

«Вилоят раҳбари аҳоли эвакуация қилинган ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, вақтинчалик жойлаштириш марказларида аҳолига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича қатор топшириқлар берди», — дейилади нашрда.

Ҳозирда барча зарур чоралар кўрилмоқда. Торопетсда барча фавқулодда хизматлар - ФСБ, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура, Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия гвардияси минтақавий бўлинмалари ходимлари ва минтақавий бошқармалар раҳбарлари ишлайди.

Аввалроқ, 18 сентябрга ўтар кечаси Руденя Торопецда учувчисиз учиш аппарати (ПУА) парчалари қулаши оқибатида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эди. Воқеа жойига барча фавқулодда хизматлар, шунингдек, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Твер вилояти бўйича бош бошқармаси раҳбарияти етиб келди.

Киритилди: 13:36 18.09.2024. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!