Самарқандда фуқароларни умра зиёратига юбориб қўйишни ваъда қилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.
ДХХ маълумотига кўра, 1956 йилда туғилган Самарқанд шаҳри фуқароси умра сафарларини ташкил этиш учун тегишли ваколатга эга бўлмаган.
Шунга қарамай, у Оқдарё туманида яшовчи тўрт нафар фуқарони Саудия Арабистонига зиёратга юборишини айтиб, улардан жами 4800 доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган маблағнинг 3000 долларини олдиндан қабул қилаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, ушланган шахс аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.