Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Турмушга чиқиш учун "саратонга чалинган" қиз қамалди!

Турмушга чиқиш учун "саратонга чалинган" қиз қамалди!

Тўйига пул йиғиш учун ўзини касал қилиб кўрсатган Aнглиянинг Чешир штатида истиқомат қилувчи қиз қамалди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

2015 йил июнь ойида Тони Стенден дўстларига саратоннинг сўнгги босқичида эканлиги тўғрисида ёлғон гапирди. Унинг сўзларига кўра, икки ойдан камроқ умри қолган. Саратон касалига ўхшаш учун у сочини бутунлай олиб ташлади. Кейин дўстларига ўлимидан олдин севгилиси Жеймсга уйланишни орзу қилганини айтди.

Дўстлари унга орзу қилган тўйини ўтказишда ёрдам беришди, 8,5 минг фунт йиғишди. Стенден бу пулни Туркиядаги байрам ва асал ойига сарфлади. Бундан ташқари, янги турмуш қурганлар Германия, Aвстрия, Венгрия, Чехия ва Италияда бўлишди.

Кейинчалик дўстлари унинг алдаганини билиб қолишди. Суд жараёнида қиз фирибгарлигини тан олди. 22 декабрь, сешанба куни ушбу иш бўйича якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. 29 ёшли судланувчи беш ойга озодликдан маҳрум этилди ва маҳаллий тадбиркор томонидан қилинган икки минг фунт стерлинг миқдоридаги хайрияни қайтариб берадиган бўлди.

Киритилди: 14:13 24.12.2020. Ўқилди: 3255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!