27 апрель куни кечқурун Туркманистоннинг бир қатор минтақаларида кучли шамол билан момақалдироқ бўлиб ўтди. Лебап вилояти бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ талофат кўрди. «Метеожурнала» берган маълумотларга кўра, тезлиги 40 м/сек (144 км/соат) га етган кучли шамол, устунлар ва дарахтларни қулатган, кўплаб уйларнинг томларини кўтариб ташлаган.
Нашрнинг хабар беришича, тезлиги 22 м/сек га етган шамол Марида кузатилган. Аммо эътиборли томонидан шундаки, Маридан 20 км шарқда жойлашган Байрамали шаҳрида бу пайтда буткул тинч бўлган.

Довул Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош туманларига ҳам етиб борди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарёда 9-40 м/с (32-144 км/с) тезликда кучли шамол эсган. Бир киши вафот этганлиги ва 30 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
«Беш киши касалхонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир. Табиий офат оқибатида 700 дан ортиқ шахсий таркиб ва 127 та махсус техника жалб қилинди”, дея хабар берди Ўзбекистон ФВВ.
Таъкидлаб ўтиш керакки, давлат ва ҳукуматга қарашли туркман оммавий ахборот воситалари ушбу содир бўлган воқеалар ҳақида хабар бермаган.