Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркманистонда ўткир пневмония касаллиги тарқалмоқда

Туркманистонда ўткир пневмония касаллиги тарқалмоқда

Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш маркази ходимининг маълум қилишича, касаллик тарқалиши жиддий тус олмоқда, баъзи беморлар ўта оғир аҳволда касалхонага олиб келинмоқда, ўлим ҳолатлари ҳам мавжуд.

Ашхободдаги юқумли касалликлар шифохонаси ходимларининг маълум қилишича, яқинда кекса эркак жуда оғир аҳволда нафас олишдаги қийналиш билан олиб келинган. Уни рентген ёрдамида текширмоқчи бўлишган, бироқ беморнинг аҳволи шу даражада оғир бўлганки, у рентген столида вафот этган. Ходимларнинг айтишича, бу COVID-19 касаллигидан бошқа нарса эмас.

Шифокорларнинг фикрича, бу касалликнинг коронавирус эканлигига шубҳа йўқ. Бироқ тест ўтказишга ва умуман, коронавирус ҳақида гапиришга рухсат берилмайди. Шифокорлар кекса кишиларни кўчага чиқишдан сақлаш ҳақида огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ Туркманистон касалхоналарига коронавирусга чалинганлар келаётгани ҳақида хабарлар берилганди. ЖССТ эса бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган Туркманистонда ҳукумат берган маълумотларга ишонишини билдирганди.

Киритилди: 22:24 11.06.2020. Ўқилди: 7006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!