Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркманистон президенти таътилда набираси билан шеър ёзиб, уни реп усулида ижро этди (видео)

Туркманистон президенти таътилда набираси билан шеър ёзиб, уни реп усулида ижро этди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов таътил вақтида 16 ёшли набираси Каримгули билан спорт ва бадиий ижодиёт билан шуғулланишга қарор қилди. 

Turkmenportal ҳукумат ахборот ресурсининг маълум қилишича, президент таътилни “Аваза” миллий туристик зонасида ўтказмоқда. Бердимухамедов ва унинг набираси жисмоний ривожланишга вақт ажратиб, сўнгра биргаликда шеър ёзиб, уни рэп усулида ижро этишди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

“Туркманистон президенти ҳордиқ вақтида мусиқа ёки ёзувчилик ва илмий иш билан шуғулланишга доим вақт ажратишга ҳаракат қилади”, деб айтилган хабарда.

Ушбу жараён туркман телевидениеси томонидан камераларга муҳрланган.

Қўшиқ қуйидагича бошланади: “Спорт! Туркманистон! Гўзал Аваза!”. Бердимухамедов набирасига шеърни ижодий ёндашган ҳолда инглиз тилига таржима қилишни тавсия қилган. Набира бобоси шеърини таржима қилиб, унга мусиқа ярата бошлаган.

Бердимухамедов синтезаторда, набираси эса гитарада мусиқа чалиб, қўшиқни рэп усулида ижро этишган. 

Киритилди: 11:29 12.07.2018. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!