Бугун 14 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Туркманистон президенти нимадан норози?

Туркманистон президенти нимадан норози?

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг суст суръатларидан норозилигини билдирди, деб хабар беради Turkmenistan Today.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, энди нафақат мамлакат бозорларини аграр ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг импортини қисқартириш, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барқарор экспортини йўлга қўйиш керак.

«Пахтани экишга пухта тайёргарлик кўриш учун барча қишлоқ хўжалик ишларини сифатли бажаришга устувор аҳамият бериш керак», деди у.

Туркманистон раҳбари вазирлар маҳкамаси раҳбариятига қишлоқ хўжалигини техник жиҳозлар билан таъминлаш соҳасида ишларни ташкил этишнинг янги усулларини излашни буюрди ва агар улар самарасиз бўлса, уни ижарачиларга топширишни ёки бунинг учун жавобгар бўлган махсус тузилмаларни яратишни айтди.

Бердимуҳамедов ўз нутқини якунлаб, вазирлардан ер ислоҳотларини, биологик лабораторияларни ташкил этишни, ёмғир ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этишни, шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни талаб қилди.

Киритилди: 08:25 09.10.2019. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!