Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркманистон президенти кома ҳолатига тушгани ростми?

Туркманистон президенти кома ҳолатига тушгани ростми?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, у тадбирларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда «РБК»га Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Бир қатор ОАВларнинг, гўёки, Туркманистон президентининг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлари мутлақо ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейишди матбуот хизматида.

Дипломатик миссия қайд этишича, мамлакат президенти тадбирларда мунтазам иштирок этмоқда, уларнинг жадвали эса президент сайтига жойлаштирилган. Хусусан, 20 сентябрь куни Бердимуҳамедов онлайн-форматда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини ўтказган, — дейилади элчихона хабарида.

Аввалроқ «РИА Новости» номи келтирилмаган ОАВларга таяниб, Бердимуҳамедов кома ҳолатида ётганини маълум қилганди.

Шундан кейин бу янгилик бошқа йирик Россия ОАВларида тарқалиб кетди. Улардан ҳеч бирида президентнинг комага тушгани ҳақидаги миш-мишларнинг асл манбаси келтирилмаган.

«Хроника Туркменистана» таъкидлашича, Бердимуҳамедов комада ётгани ҳақидаги илк миш-мишлар туркманистонлик мухолифатчи блогер Мухаммет Дуежининг YouTube каналида пайдо бўлган. Тегишли ролик каналга 21 сентябрь куни тонгги вақтда жойланган.

Нашр эслатишича, сўнгги марта Туркманистон раҳбари 20 сентябрь куни, Вазирлар маҳкамасининг мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши чоғида телекамералар объективлари қаршисида кўринган.

Киритилди: 15:50 22.09.2021. Ўқилди: 4641 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!