Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркманистон президенти Ашхободда Велосипед монументини очди ва велопойгада қатнашди

A A A
Туркманистон президенти Ашхободда Велосипед монументини очди ва велопойгада қатнашди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Велосипед монументини очиб берди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилда Ашхобод Олимпия шаҳарчасида велосипед спорти бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Очилиш маросимидан кейин президент иштирокчилар билан бирга 12 километрлик велопойгада қатнашган.

В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз нутқида экологик ва қизиқарли спорт тури бўлган велосипед спорти давлат аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини, шунга кўра мамлакатда велоспорт билан шуғулланувчи одамлар сони ортиб бораётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни. У бутун дунё бўйлаб катта байрам сифатида нишонлаб келинади.


 

Киритилди: 19:15 03.06.2020. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар