Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркманистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликка катта аҳамият беради

Туркманистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликка катта аҳамият беради

Туркманистон МДҲ давлатлари билан самарали ҳамкорликка катта аҳамият беради.

Бу ҳақда “Нейтрал Туркменистан” газетаси хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамаси мажлисида республика ташқи ишлар вазири Рашид Мередов маълум қилган.

У Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга 24 май куни Ашхободда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик тўғрисида ҳисобот берди. Мередов, шунингдек, 20-май куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида ахборот брифинги, 23-май куни эса Ашхободда ишчи учрашув ўтказиш режалаштирилаётганини айтди.

Бердимуҳамедов Туркманистон МДҲ билан яқиндан ҳамкорлик қилишини ва иттифоқ ишида унинг ассоциацияланган аъзоси сифатида фаол иштирок этишини таъкидлади. Давлат раҳбари ТИВ раҳбарига бўлажак йиғилишга тайёргарликни юқори ташкилий савияда ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Киритилди: 09:52 26.04.2024. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!