Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистондан транзит юкларига рухсат берди – шартлар

Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистондан транзит юкларига рухсат берди – шартлар

Транзит юклари “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланди.

2022 йил 1 июндан хорижий давлатлар транспорт воситаларига Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларига рухсат этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳайдовчилар қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: “Сарахс (Эрон) – Сарахс (Туркманистон)” – “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” – “Сарахс (Туркманистон) – Сарахас (Эрон)” назорат-ўтказиш пунктлари.

Маршрут по территории Туркменистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022

Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Эрон чегарасидан 1 км масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузилади. Автоколонна тузиш соат тонгги 8:00 дан бошланади.

Улар йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаркатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади.

Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ҳодимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

Туркманистон бўйлаб транзит юкларини ташишда қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш керак:

хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транзит ташувини амалга ошириш жараёнини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни махсус санитар ишловдан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт;

белгиланган тартибда автотранспорт воситалари санитар тоззалашдан ўтказилади;

чегарадан ўтишда ПЗР усули билан CОVID-19 га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда), коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат (охирги эмлаш санасидан 42 кундан кам бўлмаган муддатда) тақдим этилиши шарт;

назорат-ўтказиш пунктида COVID-19 учун экспресс-тестдан ўтиш.

Киритилди: 15:42 05.06.2022. Ўқилди: 4693 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!