Туркиялик синоптикларнинг маълумотларига кўра, июль-август ойларида бутун Туркияда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +43 даражагача кўтарилиб, рекорд даражага етиши мумкин.
Туркияда ўтган йили июль ойида ҳаво иссиқ бўлди. Шундан сўнг Истанбулда ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилган.
Бундай иссиқ об-ҳаво охирги 85 йил ичида рекорд сифатида қайд этилган. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 1938 йилда энг юқори ҳарорат Цельсий бўйича +40 даража бўлган.
Анталия курортида ҳаво ҳарорати +37 даражага кўтарилган, мамлакат ғарбида – Измир вилоятида эса +36 даражагача кўтарилган.
Иссиқлик туфайли турк пляжлари тунда ҳам сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли билан гавжум.
Туркиянинг жануби-шарқий қисмида термометрлар айни дамда рекордларни янгиламоқда. Шанлиурфа вилоятида ҳаво ҳарорати +49 даражагача кўтарилди.
Одамлар сояда яшириниб, фавворалар ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилишмоқда.