Туркиянинг айрим вилоятларида коронавируснинг учинчи тўлқини кузатилмоқда.
Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа маълум қилди.
“Баъзи вилоятлар учинчи тўлқинни бошдан кечирмоқда. Улар орасида Истанбул, Измир, Кожаэли ва Бурса бор”, - демоқда вазир.
Умумий ҳисобда Туркияда 460.916 киши коронавирусни юқтириб олган, 381.569 киши соғайган, 12.672 киши вафот этган.