Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

Аниқланишича, ота-онасидан эрта айрилган С.С. ўзининг қонуний васийларининг розилигисиз, Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олиш мақсадида Истанбул шаҳрига келган. У Ўзбекистонлик танишининг тавсияси билан Туркияда таҳсил олаётган, А.Д. исмли шахс билан боғланган.

Туркияга келганидан сўнг С.С. ни А.Д. кутиб олган ва унга босим ўтказиб, уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. Қаршилик қилган тақдирда эса уни маҳаллий жиноий гуруҳларга топшириш билан қўрқитган.

Ўз ҳаёти хавф остида қолганини англаган С.С. ёрдам сўраб диаспорамиз вакилларига мурожаат қилган. Фаоллар томонидан Бош консулхонага олиб келинган ва мазкур фуқаронинг ҳолати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.

Ушбу ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар ташкил этилган.

2025-йил 14-апрел куни Бош консулхона, “Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти” ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда вояга етмаган юртдошимизнинг Ватанга қайтишини ташкил этди ва у белгиланган тартибда давлат қарамоғига топширилди.

Ўзбекистонда С.С. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кутиб олинди ва ҳозирда уни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бош консулхона фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни вояга етмаган фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмасликка, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратишга чақиради!

Киритилди: 15:11 16.04.2025. Ўқилди: 2232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!