Дунё бўйича коронавирус COVID-19 инфекциясини юқтириб олган 951 901 нафарни ташкил этмоқда. Вирусдан бугунгача 48 284 киши вафот этди, 202 342 киши соғайди. Ўзбекистондаги сўнгги маълумотлар эса ушбу вирусни юқтириб олганлар 190 нафар эканини кўрсатмоқда, деб ёзади Qalampir.uz.
Маълумки, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вирус 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган аёлда аниқланганини очиқлади. Кейинроқ Туркия ва БААдан қайтганларда ҳам ушбу вирус аниқлангани айтилди. Бироқ, чет элдан ушбу инфекцияни юқтириб келиш фақат юқоридаги уч мамлакат билан боғлиқ эмас.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 190 нафар беморнинг 72 нафари касалликни чет элдан юқтириб келган. Хўш, бу қайси мамлакатлар? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ушбу маълумотларни очиқлади.
Унга кўра:
Ушбу мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ вазият эса қуйидагича: