Туркия шимоли-шарқидаги Риза аэропортига чақмоқ урилди. Бу самолёт учишга тайёргарлик кўраётганда содир бўлган, бир киши жароҳат олган.
Бу ҳақда HavaSosyalMedya хабар берди.
Маълумотларга кўра, чақмоқ уриши натижасида самолётнинг операцион ходими ҳушидан кетиб, қулаган. Воқеа жойига тезда тиббий бригадалар етиб бориб, жабрланувчи шифохонага етказилган.