Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Туркияда Эрон фойдасига жосусликда гумон қилинган олти киши ҳибсга олинди

Туркияда Эрон фойдасига жосусликда гумон қилинган олти киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.

Гумонланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг разведка тузилмалари билан алоқада бўлгани айтилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлардан бири Эрон фуқароси бўлиб, улар Туркия ҳудудидаги ва ундан ташқаридаги ҳарбий базалар ҳамда стратегик аҳамиятга эга объектлар ҳақида маълумот тўплаган.

Шунингдек, тергов гумонланувчилар Туркиянинг жанубида, Адана вилоятида жойлашган NATO'нинг Инжирлик авиабазаси устидан разведка кузатуви олиб борганини қайд этмоқда.

Бундан ташқари, гумонланувчиларга Туркия ҳудуди орқали учинчи давлатларга “оператив мақсадларда” учувчисиз учиш аппаратларини кўчириш билан боғлиқ логистика операцияларида иштирок этганлик айби ҳам қўйилмоқда.

Инжирлик авиабазаси Яқин Шарқдаги NATO'нинг асосий ҳарбий базаларидан бири бўлиб, АҚШ ва NATO'нинг Европадаги ҳаво кучлари қўмондонлигининг энг шарқий базаси ҳисобланади. У Туркия ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан биргаликда фойдаланилади ва база XX аср ўрталаридан буён алянснинг минтақадаги операцияларида муҳим рол ўйнаб келмоқда.

Киритилди: 13:25 29.01.2026. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!