Туркиянинг Кайсери вилоятида йўловчи автобуси ва бензин ташувчи автоцистерна иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 35 киши жароҳатланди.
Ҳодиса Кайсерининг Меликгази туманидаги Осман Кавунжу бульварида, Кайсери саноат зонаси чорраҳасида рўй берган. Жизредан Анқарага йўл олган йўловчи автобуси бензин ортилган автоцистерна билан тўқнашган.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган. Жароҳатланган 35 киши Кайсеридаги турли шифохоналарга етказилган.
Тўқнашув оқибатида автоцистерна ағдарилиб, ундаги ёқилғи йўлга тўкилган. Маҳаллий коммунал хизматлар бензинни тозалаш ишларини бошлаган.