Туркия хавфсизлик кучлари 17 000 дан ортиқ фуқарони 757 миллион лирадан (16 миллион доллар) ортиқ миқдорда алдаган фирибгарлик гуруҳини ҳибсга олди. Бу ҳақда Кайсери вилоят полиция бошқармаси хабар бермоқда.
"Кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари жами 17 156 фуқарони алдаган 53 нафар гумондорни аниқладилар, уларнинг транзаксия ҳажми 757 миллион лирадан ошди. Фақат Кайсери вилоятида 204 нафар фуқаро алданган. Гумондорлар интернет-хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ҳақиқий веб-сайтларига ўхшаш веб-сайтлар яратдилар", дейилади баёнотда.
Олти вилоятда ўтказилган операция натижасида 53 нафар гумондор қўлга олинди, улардан 31 нафари аллақачон ҳибсга олинган.