Туркиянинг Невшеҳир вилоятида 18 кишилик сайёҳлик гуруҳини олиб кетаётган микроавтобус ҳалокатга учради . Бу ҳақда ИҲА агентлиги хабар берди .
«Микроавтобус Невсеҳир вилоятининг Аcигел шаҳри яқинида ёмғирли трассада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйгани сабабли ағдарилиб кетди», — дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар Кападокия сафаридан сўнг Анталияга қайтаётган эди. Ҳодиса оқибатида 15 нафар хорижлик сайёҳ, икки ҳайдовчи ва бир гид жабрланган.