Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар мамлакат энергетика ва электр инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш учун Сурияга делегация юбориш режасини маълум қилди.
“Мамлакатдаги асосий энергия муаммоси электр энергиясидир. Уни ҳал қилиш учун формула ишлаб чиқилади”, деди Байрактар президентлик мажмуасида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг.
Вазир, шунингдек, Ливанга ёрдам кўрсатиш имкониятини қайд этиб, яқинда Бош вазир Нажиб Микатининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан қилган мурожаатини эсга олди. "Яқин келажакда Ливанни электр энергияси билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилиши мумкин", - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн мамлакат Сурия халқини барча мавжуд сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий йўллар билан қўллаб-қувватлаш ниятида эканини таъкидлаган эди.