Туркиянинг Сурия билан чегарадош Килис вилоятига камида иккита снаряд тушди . Бу ҳақда CНН Турк телеканали хабар берди .
Айтилишича, снарядлар миналанган ҳудудга тушган. Баъзи маълумотларга кўра, снарядлар тушганидан кейин ёнғин бошланган.
Айни пайтда Туркия Мудофаа вазирлигидаги манбалар мамлакат Қуролли кучлари гўёки жавоб артиллерияси ва танк зарбаларини бергани ҳақидаги хабарларни рад этди.