Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркия, Руминия ва Польша ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказади

Туркия, Руминия ва Польша ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказади

Туркия, Руминия ва Польша давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 26 июнь куни Польшада тўпланишни режалаштирган. Мазкур учрашув Россия – Украина зиддияти туфайли “мамлакатларда кескин вазият юзага келгани” асносида ташкил этилмоқда, дея хабар тарқатди “CNN Türk” телеканали тегишли манбаларга таяниб.

– Йигирма олтинчи июнда вазир Фидан Польшага жўнаб кетади, – дейилган ахборотда. – Мамлакатда кескин вазият юзага келган, хавотир даражаси кўтарилган. Туркия – Руминия – Польша ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги уч томонлама учрашувда Фидан ҳам қатнашади.

Россия билан чегарадош бўлгани учун, Украина масаласи нуқтаи назаридан, Польша айни пайт “ўта муҳим мамлакат” сифатида кўриляпти.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Польша Россиянинг Украинадаги ҳаракати фаоллашгани ортидан ўз авиациясини ҳавога кўтаргани тўғрисида маълумот тарқалган эди.

Киритилди: 18:34 24.06.2024. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!