Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси Туркия Республикасининг 100 йиллигини бутун мамлакат бўйлаб, айниқса Истанбул, Анқара ва Измир шаҳарларида махсус тадбирлар ташкиллаштирган ҳолда нишонламоқда.

Туркия Республикаси ташкил топганидан то 100 ёшига қадар давом этган асрий тарих 100 йиллик байрамга муносиб катта тантаналар билан бирлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда.

Туркия Республикасининг 100 йиллик ютуқлари турли жойларда ташкил этилган ва энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда рақамли кўргазмалар ва уч ўлчовли 3D кўргазмалар билан нишонланмоқда.

Анқара, Истанбул ва Измирда Туркия Республикасининг 100 йиллигига бағишланган рақамли катта экранлар ўрнатилди.

Туркиянинг 100 йил ичида эришган ютуқлари шаҳарнинг турли жойларида ташкил этилган ва энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда рақамли кўргазмалар ва уч ўлчовли 3D кўргазмалар орқали тушунтирилмоқда.

Кўргазма майдонига киришда иштирокчилар, Президент Эрдоғаннинг «Давлат бошқарувидаги вазифаларимиз давомида мамлакатимизни шундай тарихий меросга муносиб даражага етказиш учун курашдик. Ўтмишдан бугунгача қурган кўприкларимиз билан Туркияни ҳар соҳада дунёнинг энг илғор давлатлари қаторига кўтаришга аҳд қилдик. Айниқса, мудофаа саноатимизни ўзимизни таъминлай олиш даражасига етказиш учун кўп меҳнат қилдик. Қуруқликда, денгизда, ҳавода ва тез орада космосда дўстларига ишонч ва душманларига қўрқув уйғотадиган Туркияни яратишни мақсад қилганмиз. Муваффақиятимиз билан турк миллатининг юқори технологияли тизимларни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш қобилиятини бутун дунёга намойиш қилдик» деган сўзларини ўз ичига олган «Орзуларим бор эди» сарлавҳали мақола билан кутиб олинмоқда.

Шу билан бирга, Президент Эрдўған бу сўзларни ўз ичига олган нутқининг бир қисми ҳудуддаги зиёратчиларга эшиттирилмоқда.

Кўргазмадаги рақамли экранларда «Тинчлик асри», «Транспорт асри», «Таълим асри», «Ишлаб чиқариш асри», «Куч асри», «Мудофаа асри», «Илм-фан асри», «Саломатлик асри», «Энергетика асри», «Меҳр-оқибат асри» ва «Ўтмишдан бугунимизга» кўрсатувлари намойиш қилинмоқда.

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Туркия Республикасининг 100 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда

Киритилди: 14:12 27.10.2023. Ўқилди: 3048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!